17 January 2013
01:35 -
Ўзбек олимлари янги пластмасс изолятор яратишди
"Правда Востока" газетасининг ёзишича, Туйғун Шарафутдинов бошчилигидаги бир гуруҳ тошкентлик муҳандислар юқори кучланишли электр узатиш тизими учун пластмасса изолятор яратишди. Ушбу изолятор узоқ муддат хизмат кўрсата олиши билан аввалгиларидан фарқ қилади. Янги конструкциянинг аҳамиятли томони шундаки, у иссиқликка чидамли материал билан қопланган бўлиб, юқори электр ўтказиш хусусияти эга ва механик жиҳатдан чидамлилидир.
“Янги ускуна энергия манбаларини тежашни ҳам таъминлайди. Унинг ёрдамида йилига 60 миллин сўмлик электр энергиясини иқтисод қилиш тахмин қилинмоқда. Ўзбекистонлик олимлар юқори кучланишли электр узатиш тизими учун янги пластмасс изоляторга патент олишди” дейилади мақолада. Патент Ўзбекистон Давлат патент идорасидан олинган.
Мамлакатимиз олимлари шундай кашфиётлар қилаётгани қувонарли хабар, дейди “Ҳаракат” мухбири. Лекин, патент ўзимизда олингани етарли эмас. Жаҳонда танилган идоралардан патент олинса, биринчидан, кашфиётга ишонч ортади, иккинчидан, пластмасс изолятор дунё миқёсида ишлатилишга бошлайди, бундан бизга ҳам фойда бўлади.