17 January 2013
00:13 -
Сўх билан Чорбоғ қишлоғи ўртасида тикон симлар тортилмоқда
Қирғиз-ўзбек чегарасидаги Сўх анклави билан Чорбоғ қишлоғи ўртасида қирғизлар томонидан 3 километрлик тикон симлари тортилмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон ҳукуматининг Боткен вилоятидаги вакили Женишбек Раззақов бугун АКИpress нашрига маълум қилди. Қирғиз мулозимининг сўзларига кўра, бу иш икки тарафнинг розилиги билан амалга оширилмоқда.
Қирғизистоннинг талаби ўзбек анклави билан бўлган чегарани тўсишдан иборат бўлиб, қирғизлар ўз талабига эришмоқда. Энди анклавдаги чегара ўзбекистонликларга қатор қийинчиликлар туғдиради.
Ўзбекистон расмийлари бу борада бирор талаб илгари суриш тугул матбуотда анклав борасида лом-мим ҳам дегани йўқ.