16 January 2013
03:33 -
Мексиканинг пойтахти Ҳайдар Алиевнинг ҳайкалидан қутилмоқчи, Ислом Каримнинг ҳайкали нима бўлади?
Қўшнимиз қирғизларнинг ўз мамлакатлари ичида ҳар қадамда, дунёнинг эса ҳар бурчагида Манас ҳайкалини қўйиш касаликка айлангани каби, Озорбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг ҳам ҳамма ерда ўз отаси Ҳайдар Алиевнинг ҳайкалини қўйдиришга интилиш касаллиги бор.
Озорбайдон мухолифатига оид ахборот воситаларида айтилишича, Озорбайжоннинг Мексикадаги элчихонаси шу мамлакат пойтахти Мехикодаги марказий паркни таъмирлаш ишлари учун $5 млн пул бериб, ўтган йилнинг ёзида Ҳайдар Алиевнинг ҳайкалини ҳам ўрнатишга эришган экан. Энди шу масала атрофида тўпалон бошланибди.
Аввал маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячилари, кейинчалик жамотчилик диктаторнинг ҳайкалини олиб ташлаш талабари билан чиқишга бошлади. Ниҳоят, ноябрь ойида махсус тузилган комиссия Ҳайдар Алиевнинг ҳайкалини шаҳарнинг четроғидаги биронта жойга кўчиришни маслаҳат бериб, собиқ КГБчининг Маҳатма Ганди, Авраам Линкольн ва Мексканинг афсонавий қаҳрамонлари қаторида туришига қаршилик билдирган экан. Кейин иш судгача бориб етди. Суд ҳам Алиевга қарши чиқди
Энди Озорбайжон тарафи жиғибийрон бўлиб, Мексикага дўқ-пўписа қилибди: Ҳайдар Алиевнинг ҳайкали олиб ташланса, бу малакатга қилиниши режалаштирилаётган инвестициялар тўхтатилади ва, балки, Озорбайжон элчихонаси бекилади.
Озорбайжоннинг ҳозирги диктатори Илҳом Алиев ўз отасининг хотирасини абадийлаштирмоқчи эканлигини тушуниш мумкин, аммо унинг аҳмоқ эканлиги шубҳасиз. Ахир унинг отаси миллионлаб одамларни ваҳшийларча йўқ қилган КГБнинг Озорбойжон бўйича раҳбари ҳам бўлган одам. Вақти келади, унинг ҳайкали ҳамма ердан, жумладан, Бокудан ҳам отилади.
Ислом Каримнинг айнан шу масалада ақллилик қилаётганини олқишлаш керак. Чунки, ҳамма нарса биринчи марта бизнинг сайтимизда эълон қилинган қуйидаги латифа каби бўлиши олдиндан аниқ эди.
Икки одам гаплашмоқда:
- Ҳайронман, нега юртбошимиз Туркманбошига ўхшаб Тошкент марказига катта ҳайкалини ўрнатмайди?
- У киши “Бирлик”нинг бир вақтлардаги митингларидан шунчалик юрак олдириб қўйганки, яна кўп одам тўпланиб кетишидан қўрқади.
- Яъни, у ҳайкалнинг очилишига кўп одам тўпланишидан қўрқади, демоқчимисиз?
- Йўқ, у ҳайкал йиқитилаётганда кўп одам йиғилишидан қўрқади.