15 January 2013
03:29 -
Ўзбекистондан Умра зиёратига бормоқчи бўлган шахс камида 74 ёшда бўлиши керак
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ва Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлар қўмитаси томонидан ташкил қилинган махсус комиссия бугун пойтахтдаги Новза масжидида 2013 йилда Умра зиёратига боришга талабгор бўлган 74 яшар шахсларни рўйхатга олишга бошлади. Маълумки, комиссия шу пайтга қадар 1939 йилдан аввал туғилган, яъни 74 ёшдан катта бўлган фуқароларни навбатга ёзиб бўлганди.
Ташкилотчилар бу ҳолни, яъни биринчи навбатда кексаларни зиёратга йўллашни - аввало ёши улуғларга нисбатан ҳурмат, қолаверса, талабгорларнинг кўплиги билан изоҳлашмоқда. Яъни, аввало зиёратга борувчи кексаларнинг имкониятлари (умр маъносида) камроқ, улар боришлари лозим.
Бундай ёндашув адолатлидек кўринади. Бироқ, умра зиёратига боришни хоҳлаган тошкентлик 72 ёшли Солиҳа опа ўзига бу йил навбат тегмаслигидан хафа. Одам кўплиги боис зиёратга ёши нисбатан катталарни ёзишмоқда, энди таниш-билишчилик ҳам ўтмай қолди, дейди опа надомат билан.