12 January 2013
04:39 -
Парижда курдларнинг террористик ташкилоти раҳбариятидан 3 аёл отиб ўлдирилди
Турк матбуотининг Франция расмийларига асосланиб хабар беришича, лидери Ожалан Туркияда қамоқхонада ётган террористик Курдистон Ишчи Партиясини тузганлардан бири Сокина Жонсиз (расмда ўртадаги аёл бўлса керак) ва партиянинг яна икки фаоли Парижда ўзларига оид бир офисда кеча кечқурун номаълум одам ёки одамлар тарафидан отиб кетилган. Le Monde газетасида айтилишича, ҳар бир аёлнинг бошига 3-4 тада ўқ отилган.
Бир неча кун аввалги хабарларимизда Туркия ҳукумати терроризмни тўхтатиш учун Ожалан билан мулоқотга кирганини эълон қилгани айтилганди. Ҳозир Франция полициясининг қўлида бу жиноятга оид ҳеч қандай далил йўқ. Кўринишидан, жуда пухта тайёрланган бу қотиллик очилмай қолса керак. Тарафлар, одатдагидек бир-бирларига айбномалар қўйиш билан машғул бўлишлари ҳам шубҳасиз. Нима бўлганда ҳам, бу қонли воқеа музокаралар йўлида катта муаммолар чиқаради. Унинг ташкилотчиларини мақсади ҳам, аслида, айнан шу бўлган.
Курдистон Ишчи Партияси Туркия, АҚШ ва Россия тарафидан расман террористик ташкилотлар рўйхатига кирилтилган, аммо ЕИ да ундай эмас. Аксинча, бир қатор Европа мамлакатлари бу партияни очиқдан-очиқ қўллаб-қувватлашади.