10 January 2013
04:06 -
Ислом Карим Россия хизматида: “Газпром” ўзининг Ўзбекистон ҳукуматидаги шериклари билан ўзбек газини туя қилмоқчи
Ўрисларнинг РИА Новости агентлигига кўра, Россиянинг “Газпром” ширкати Ўзбекистон ҳукумати билан мамлакатимизнинг Устюртдаги конларида қазиб олинган газни тақсимлаш тўғрисидаги келишувни имзолашга ҳозирланмоқда. Ўрислар тақсимлашга тайёргарлик кўраётган Жел конида 10 миллиард куб метрдан зиёд газ заҳираси мавжуд бўлиб, Россия томони дастлабки босқичда газни тақсимлаш учун 50 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя киритмоқчи.
Ширкат 2012 йил декабрига қадар мамлакатимизда газ қазиб чиқариш ҳажмини 2011 йилдагига нисбатан 1,5 бараварга оширган, дейди мухбиримиз. Маълумки, Россия ўз газини бошқа малаатларга бир куб км учун 400 ва ундан кўп долларга сотар экан, Ўзбекистондан 250 долларга олмоқда. Мана, Ислом Карим ўз хўжайинларига қандай ишлашининг яна бир кўрсатгичи.