10 January 2013
05:42 -
Қирғизистон ўз йўлларида ўзбекларнинг хавфсизлигини таъминлай олмас эмиш, демак, Ўзбекистон буни ўзи қилиши керак
Қирғизистон ҳукуматининг Боткен вилояти бўйича маъсул вакили Жениш Разаков кеча журналистлар билан учрашиб, Ўзбекистонга тегишли Сўх анклави атрофида муаммолар йил бўйи чиқиб туришини айтар экан, Сўхнинг аҳолиси тўхтовсиз ўсаётгани ва ҳозир 55 минг одам у ерда яшашини ҳам урғулаб, муаммоанинг илдизи Сўхнинг борлигида, дебди.
Жениш Разаковнинг айтишича, шу кунларда қирғизларларнинг 100-200 кишилик гуруҳлари тўпланиб, конфликт кунлари ўзларига етказилган зарарни қоплашни талаб қилишаётган экан. Табиий, ўзбеклардан талаб қилишмоқда ва талаблари бажарилмаса, Ўзбекистонни Сўх билан боғловчи автойўлни тўсиб қўямиз дейишгача боришмоқда.
Ўзбекистон ўз фуқаролари учун Ўзбекистон-Сох ўртасида бемалол ҳаракат қилиш имконияти яратилишини ҳам сўраганини эслатган Жениш Разаков шундай дейди: “Биз чегарани очишимиз мумкин, аммо Сўх аҳолисининг хавфсизлиги таъминлай олмаймиз”.
Қирғизистоннинг расмий одамининг бу гапларига эътибор бермай бўладими, дейди мухбиримиз. Кўриниб турибдики, қирғизлар 55 минг кишининг ҳаёти хавф остида эканлигини очиқча айтишмоқда. Ўзбекистон эса жим. Бундай вақтда ҳар бир дақиқа муҳимдир.
Совет замонида Ўзбекистонни Сўх билан боғловчи йўл Ўзбекистонга қарашли бўлган. Ўзбекистон армияси ҳозир бу йўлни дарҳол ўз назорати остига олиши ва сўхлик ўзбекларнинг хавфсизлигини таъминлаши керак. Ҳозир замон бошқа, муҳит ўзгарди, бир йўлни назорат остига олиш билан иш битмайди. Йўл билан бирга унинг атрофидаги 5-10 километрлик йўлак ҳам нафақат назорат остига олиниши, балки, Ўзбекистон ҳудуди деб эълон қилиниши керак. Муаммоларни ечишнинг бошқа йўли йўқ. Қўрқоқ Ўзбекистон ҳукумати Ўзбек миллати олдидаги вазифасини бажариб, бу ишни тезда амалга ошириши шарт.