07 January 2013
23:15 - Мансабдорларнинг рухсатсиз хорижга чиқиши устидан назорат кучайтирилди
Ўзбекистон Республкаси Президенти томонидан имзоланган Жиноят Кодексига ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги Қонун хорижга ноқонуний чиқиш, мамлакатимизга ноқонуний кириш ёки белгиланган тартибни бузган ҳолда чегарани кесиб ўтганлик учун жазоланадиган субъектларнинг олдин белгиланган рўйхати кенгайтирди.

Ўзбекистон Адлия вазирлигига кўра, энди ЖКнинг 223-моддасида кўзда тутилган жазо хорижга чиқиши махсус рухсатни талаб этадиган мансабдор шахсларга кенгроқ қўлланилади. Хорижга чиқиши махсус рухсатни талаб этадиган мансабдор шахсларнинг рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан ишлаб чиқилган ва бу рўйхат аввалгисидан кенгроқ. Матбуотда эълон қимлинмаган рўйхатга кўра хорижга чиқувчи мансабдор махсус амалиётдан ўтмаса, унга нисбатан жазо чоралари кучайтирилади.