02 January 2013
13:06 - Free Europe/Radio Liberty радиосининг президенти истеъфога кетмоқчи, ўзбек хизматидагиларни ҳам ҳайдаш вақти келмоқда
АҚШнинг Free Europe/Radio Liberty ("Озод Европа"/"Озодлик") радиоси президенти Стивен Корн ўз вазифасидан кетиш ниятини расман очиқлади. Аслида, уни радионинг русча хизматини ёмон аҳволга туширгани учун ишдан ҳайдашмоқчи эди. Ғарбона назокатлик билан унинг ўзи отни олдинроқ қамчилабди.

Стивен Корн оилавий сабаблар билан январь ойи ичида ишдан кетишини билдирибди. Энди рус хизматининг раҳабари Маша Гессен ҳам кетиши ёки ҳайдалиши кутилмоқда.

Аслида, дейди мухбиримиз, ўзбек хизмати ходимларини ҳам ҳайдаш вақти келди, дейди мухбиримиз. Чунки, ўзбекча эшиттиришлар тўла масхараболикка айланган. Ҳамма биладики, бу радио демократик руҳдаги феълан сиёсий радиодир. Ўзбек демократик мухолифатининг мамлакат ичида фаолият олиб борётган ягона ташкилоти - “Бирлик” Партияси ва унинг лидерлари бу радио билан алоқа қилишни рад этганларидан кейин, радионинг ўзбекча хизмати Ўзбекистондаги сиёсий вазиятни тўла ёритолмасликлари олдидан маълум эди. Ҳозир айнан шундоқ бўлмоқда. “Бирлик”нинг Ўзбекистон ичидаги фаолияти ва лидерларининг юрт ташқарисида қилаётган ишлари, Ғарб сиёсатчилари билан ўтказаётган муҳим учрашувлари радиода ёритилмайди. Ўзбек хизматининг масхарабозлик билан шуғулланишдан бошқа имкони ҳам қолмаган.