26 December 2012
16:14 - “Ҳаракат”нинг тахмини тўғри чиқди: Ўзбекистон Россияга газни жуда арзонга сотмоқда
Кечагина Ўзбекистон Россияга газ сотиш бўйича шартнома муддатини узайтирганини хабар қилар экан, на сотиладиган газнинг миқдори, на унинг нархи айтилмаганини урғулаб, Ислом Карим ўз тахтини ушлаб турган русларга ҳали ҳам газни арзон нархда сотаётганига шубҳа йўқ, деб изоҳ берган эдик.

Рус ахборот воситаларининг хабаридан маълум бўлишича, Ўзбекистон бу йил Россияга 8,686 миллиард кубметр газ сотган бўлса, 2013 йилда 7,5 миллиард кубметров сотади. Яъни, сотиладиган газ миқдори бироз камаяди. Нарх эскича – 1 минг кубметр газ учун $250. Ваҳоланки, Россия газни Европа мамлакатларига $400 дан сотади. Яъни, Россия биздан арзон газ олиб, катта фойда қилади.