26 December 2012
15:28 - Қозоғистондан нохуш хабарлар: Вертолёт ҳалокатида 27 киши ўлди, Олмотада ахлат қутисида Ўзбекистон фуқаросининг ўлиги топилди
Казниформнинг хабарларига кўра, иккала воқеа ҳам кеча юз берган. Чимкентга яқинлашаётган пайтда, Сайрам туманида Чегара қўшинларининг вертолети қулаб тушиши натижасида, чегара қўшинларининг 19 нафар юқори даражали ҳарбий хизматчилари, вертолетнинг экипажи – 7 киши ва Чегара қўшинлари қўмондони вазифасини бажараётган Турганбек Стамбеков ҳалок бўлган. Нурсултон Назарбой ҳалок бўлганларнинг қариндошлари ва яқинларига таъзия билдирди.

Кеча Олмотада ахлат қутиларидан бирида Ўзбекистон фуқароси бўлган кишининг жасади топилган. Дастлабки, маълумотларга кўра, шу пайтгача Россияда мардикорчилик қилиб келаётган бу одам иш қидириб Олмотага келган ва шу ерда икки чимкентлик тасодифий таниши билан ичкилик ичган. Ичкилик пайтида уларнинг ўртасида жанжал чиққан ва 43 ёшли ўзбекистонлик ўлдирилган. Жиноий иш очилибди, қотиллар қидирилмоқда.