25 December 2012
04:33 -
Радиация ва ядро хавфсизлиги бўйича комиссия иш бошлайди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Радиация аварияларини прогнозлаш, олдиндан аниқлаш ва чора кўришнинг ягона давлат тизими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида” Қарор қабул қилди. Қарорга мувофиқ, Радиация ва ядро хавфсизлиги бўйича комиссияни ташкил этилади. Комиссия ҳокимият органлари, вазирликлар ва идораларнинг Радиация аварияларини прогнозлаш, олдиндан аниқлаш ва чора кўришнинг ягона давлат тизимини яратиш ва унинг фаолиятини амалга ошириш соҳасидаги ўзаро алоқани мувофиқлаштиради.
UzDaily ахборот хизматига кўра, мамлакатда ҳар йили жойларда радиация аварияларини прогнозлаш, олдиндан аниқлаш ва чора кўришнинг ягона давлат тизими кучлари ва маблағларининг ўзаро алоқаси устида ишлаш бўйича мавзули тактик-махсус машғулотларни олиб бориш режалаштирилмоқда. Бундай вазифалар республика Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг авария-қутқарув ва қидирув-қутқарув бўлинмалари кучлари билан ҳал этилади.