25 December 2012
06:13 -
Ўзбек гази одатдагидек... арзон-гаровга Кремлга кетаверади
Кеча, 24 декабрда Тошкентга Россиянинг “Газпром” ОАЖ бошқаруви раиси ўринбосари Александр Медведев бошчилигидаги делегация келди ва Россияга газ етказиб бериш ҳақидаги шартномани узайтириб кетди. “Ташриф доирасида Александр Медведев ва “Ўзбекнефтгаз” МХК бошқарувининг раиси Шокир Файзуллаев Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Рустам Азимов иштирокида “Газпром” томонидан ўзбек газининг сотиб олиниши тўғрисидаги шартномани ҳамда 2013-2015 йилларда Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб газ транспортировкаси тўғрисидаги битимни имзолади” деб хабар қилмоқда маҳаллий нашрлар.
Маълумотларга кўра, “Газпром” ва “Ўзбекнефтгаз” ўртасида стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги янги узоқ муддатли битимни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкорликдаги ишчи гуруҳни ташкил этишга келишилган. Аслида бу масаланинг техник жиҳати бўлиб, унинг Лавров ташрифи, Комиловимизнинг унга икки букилиб таъзим қилганида феълан ҳал бўлганига шубҳа йўқ.
Аслида, икки мамлакат ўртасидаги газ бўйича шартномалар ҳар доим Ўзбекистоннинг зарарига эканлиги аввалдан маълум эди. Бир неча йил аввал Россия Марказий Осиёдан, хусусан, Ўзбекистондан арзонга сотиб олаётган газни (бир минг куб метр учун 150 доллар атрофида) Украинага қимматга (400 доллар) сотгани туфайли тарихий дўст бўлган бу икки мамлакатнинг (Россия-Украина) алоқалари бузилган эди. Щша йиллари Россия Ўзбекистондан олаётган газнинг нархини бироз оширган бўлса ҳам, бу нарх 200 доллар атрофида қолган. Ҳозир хабарларда газ нархи кўрсатилмаганидан тушунса бўладики, Ислом Карим ўз тахтини ушлаб турган русларга ҳали ҳам ўша нархда газ сотаётганига шубҳа йўқ.