19 December 2012
03:18 -
Ўзбекистонда Android смартфонлар ишлаб чиқарила бошланди
"Артель" савдо белгиси томонидан ишлаб чиқарила бошланган замонавий мобиль телефон аппаратларининг тақдимоти хусусида "Правда Востока" газетаси хабар қилди. Мамлакатда кенг миқёсда телевизор, кондиционер, газ плиталари сингари маиший техникаларни ишлаб чиқарётгани компаниянинг Android смартфонларига қўл уриши ҳақиқатан ҳам ўзбекистонликларга кутилмаган воқеа бўлди. Бу маҳсулотлар сотувга 20 декабрдан чиқарилади.
Ҳозирча йилига ярим миллион смартфон ишлаб чиқаришни мўлжаллаётган “Артель” бу турдаги алоқа воситаларининг 3 моделини йиғмоқда. Бу моделлар хориж смартфонларининг 30 фоизлик аналогидир, дейди газета.