19 December 2012
02:42 -
Ўзбекистонда спиртли ичимликлар нархи ошади
Бу борада аввал ҳам хабар берганмиз. Аммо бугун Ўзбекистон Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси “Алкоголь маҳсулотларининг минимал улгуржи-сотув ва чакана нархларини қайта кўриб чиқиш тўғрисида”ги қарорни эълон қилди. Қарорга мувофиқ, янги йилнинг 1 январидан алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар вино ичимлигини 1 литри учун камида 2 750 сўм (яъни, қора бозор курси билан 1 АҚШ доллари) нархда сотиши лозим. Олдин мазкур нарх 2,2 минг сўм бўлган.
Коньяк, ароқ ва бошқа алкоголь маҳсулотларининг минимал улгуржи нархи 5 минг сўмдан 6,25 минг сўмга оширилган. Пиво эса ҳисобга кирмайди, дейди мухбиримиз.
Алкоголли ичимликларнинг 1 литри учун минимал чакана нарх: вино – 3,35 минг (бундан олдин 2,7 минг сўм), коньяк, ароқ ва бошқа алкоголь маҳсулотлари – 7,6 минг сўм (бундан олдин 6,1 минг сўм) қилиб белгиланган.