19 December 2012
02:09 -
Тошкентда сенсацион миш-мишлар: Ислом Карим ўрисларга орқа ўгирдими!?
Ислом Каримнинг мустақил шахс экани ва ўрисларга орқа ўгираётгани ҳақидаги миш-мишлар Узметроном сингари ҳукуматга кишибилмас тарзда ишлайдиган сайтлар орқали сиздирилмоқда, децйди мухбиримиз. Журналист Ежковнинг ҳукуматга яқин манбаларга таяниб айтишича, гўё янги йил тантаналари муносабати билан ўтказиладиган театрлаштирилган томошаларда ўрис персонажларини кўрсатиш таъқиқланибди, ҳокимларга янги йил байрами куни бундай тадбирларни ўтказишни таъқиқлаш вазифаси қўйилибди.
Хусусан, Қорбобо ва қорқиз, рус эртаклари қаҳрамонларини саҳнага олиб чиқиш манъ қилинибди. Гўё, бу Ўзбекистон ҳукуматининг ўрислар, хусусан, Кремлга кўрсатаётган мушти эмиш.
Ҳукумат ўз қўғрчоқларининг қўли билан тарқатилаётган бу аскиямифат гапларга куладиган одам керак, дейди мухбиримиз. Ташқи ишлар вазиримизнинг бугун Лавров билан эълон қилинган шармандали сурати ҳам бу гапларнинг уйдирмалигини кўрсатиб турибди. Қолаверса, Қорбобо ўрисларнинг қаҳрамони ҳам эмас.
Бир нарса аниқ. “Ҳаракат” агентлигининг Ислом Карим ҳалигача Владимир Путиннинг вассали ва югурдаги эканлигини тўхтамасдан гапраётгани Ўзбекистон режимини контрпропаганда билан шуғулланишга мажбур қилмоқда. Қолаверса, Ўзметроном каби қўғрчоқлар шу мақсадда яратилган. Олган пулларига яраша бир нарса қилишлари керакку.
Аммо, улар биронта натижага эришолмайдилар. Халқни алдай олмайдилар. Халқни фақат куч билан ушлаб туриш сиёсатини давом эттирадилар. Халқ миллат курашиш лозимлигини тушуниб етишигина ҳаётимизни ўзгартиради.