18 December 2012
19:18 -
Ислом Карим иқтисодимиз чўкаётганини тан олди, кабағалларга ердам камайтирилди
Табиий, ёрдам кўпайтирлса эди, бу ҳақда ислом Каримнинг ўзи фармон чиқариб, бутун матбуот унинг саҳийлиги хусусида бонг урарди. Ёрдам камайтирилибди, шу сабабли, “ижтимоий ёрдам бериш тартибларини мукаммаллаштиришга қаратилган” Вазирлар Маҳкамасининг қарори чиқарилибди. Айнан шундай: ёрдам гўёки камайтирилмаган, фақатгина ёрдам миқдорини белгилаш усули мукаммаллаштирилган.
Амалдачи? Мана Бош вазир Шавкат Мирзиё тарафидан 12 декабрда имзоланган 350 сонли қарордаги янгиликлар.
Балоғат ёшига етмаган икки болали оилалар учун бериладиган ёрдам 2013 йилнинг 1 январидан бошлаб энг кам иш ҳаққининг 80 фоизига тенг бўлади. Ҳозиргача 100 фоиз эди. Уч ёки ундан кўп болали оилалар учун 120 фоиз бўлади, аввал 140 эди.
Бундан ҳам ажойиб нарсага қаранг. Балоғатга етмаган деб 16 ёшгача болалар ҳисобланарди, энди 14 ёшгача бўлганлар ҳисобланади. Бошқачароқ айтсак, бундан буён 14 ёшга кирганлар ўз аравасини ўзи торитиши керак. Яна ҳам очиқроқ айтсак, ишлашга бошлаши керак. Иш Ўзбекистонда йўқ, Россия ва Қозоғистонга қулликка жўнаши керак.
Ҳадеб Ислом Каримни қаралайвериш ниятимиз йўқ. У бечора нима ҳам қилсин? У шунча ҳаракат қилса ҳам, Ўзбекистоннинг иқтисоди учинчи кучларнинг фитнаси натижасида ботиб бормоқда. Қозоғистон 2050 йилгача жаҳоннинг энг кучли 20 давлати рўйхатига кириш ниятини эълон қилди, ўртача ўзбекнинг даромади эса, қозоғистонликларникига қараганда ҳозироқ 8 марта кам. Бу рақам яна ҳам ортадиганга ўхшайди.
Ислом Каримнинг Foohusha лақабли қизи русларнинг МТС компаниясини шведларга олиб бериш хизмати эвазига Швециянинг TeliaSonera компаниясидан олган 300 млн доллар порани Ўзбекистондаги камбағалларга бўлиб бериш нияти йўқ эмас, аммо бу аблаҳ швецарияликлар у пулни ўз банкларида музлатиб қўйишдику. Шу сабабли, президентимиз камбағалларга ёрдамни камайтиришга мажбурлар.
Нима ҳам қилардик, чидаймиз, “Бирлик” айтгандек, митинг қилармидик, ахир бу кўча чангитишку!