18 December 2012
05:53 -
Филистинларнинг Президенти Нурсултон Назарбойга телефон қилибди, Ислом Карим билан бировнинг иши борми?
Қозоқларнинг расмий хабарида айтилишича, Филистин Мухториятининг лидери Маҳмуд Аббоснинг ташаббуси билан кеча икки президент телефон орқали гаплашган. Кўринишидан, Маҳмуд Аббоснинг асосий мақсади Қозоғистон мустақиллигининг 20 йиллиги муносабати Нурсултон Назарбойни ва у орқали Қозоғистон халқини табриклаш бўлган. Айни замонда, хабарда айтилишича, Маҳмуд Аббос Нурсултон Назарбойга филистин-исроил муаммосини ҳал этишдаги позицияси учун миннатдорчилик билдириб, икки тарафлама муносабатлар ва Яқин Шарқдаги вазиятга оид масалаларни ҳам муҳокама қилибди.
Филистин Президентининг қозоғистонлик ҳамкасбига телефон қилиши тасодифми? Йўқ. 2050 йилгача дунёнинг энг кучли 20 давлати қаторига киришни режалаштираётган Қозоғистон ҳозирданоқ халқаро саҳнада кўзга кўзга кўринадиган роль ўйнай бошлади. Ўзбекистон эса, Марказий Осиёдаги лидерлик ролини ҳам йўқотиб бўлди. Якка моховга айлантирилган Ислом Карим билан ҳеч кимнинг иши ҳам йўқ.