16 December 2012
14:17 - Россия Ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга нимага келмоқда?
Сергей Лавров 17 декабрь куни Тошкентга келаётганини билдирган Ўзбекистон режимнинг қўғирчоқ ахборот воситалари россиялик вазир Ўзбекистон раҳбариятида учрашувлар ўтказиши ва Ташқи ишлар вазирлигида музокаралар олиб бориши, иккитарафлама ҳужжатлар имзолашини айтиш билан чегараландилар.

Аммо, тахмин қилиш қийин эмаски, уни Ислом Каримнинг ўзи қабул қилади, бошқа учрашув ва имзоланадиган ҳужатлар шунчалик расмиятчиликдир.

Афтидан, бир неча кун аввал Тошкентга келганда Ислом Карим билан учрашган Россия Бош вазири ўринбосари Козак хўжайини Путин номидан столни биз тахмин қилганчалик яхшилаб уролмаган. Лавров шу ишни охирига етказиб, МТС мобиль операторининг Ўзбекистонда қайтадан иш бошлашини таъминлаб кетмоқчи. Табиий, МТСнинг ҳайдалишига алоқаси борларнинг жазолаш масаласи ҳам кун тартибида бўлса керак.