16 December 2012
13:38 -
Ҳиллари Клинтон йиқилиб тушди, Барак Обама унинг ўрнига сенатор Жон Керрини тайинламоқчи

Аммо, Ҳиллари Клинтон 2013 йил январда Барак Обама иккинчи муддат президентлигини бошлаганда, Давлат Котиби бўлиб қолмаслигини аввалдан эълон қилган эди. Обама унинг ўрнига сенатор Жон Керрини тайинламоқчи эканлигини айнан бугун эълон қилингани мутлақо тасодифийдир.
Эслатиб ўтамиз, Жон Керри таниқли сиёсатчи, у 2004 йил президентлик сайловларида номзод ҳам бўлган, аммо иккинчи муддатга сайланиш ниятидаги Жорж Бушга ютқазган эди. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, аслида ўша сайловни Жорж Буш ютқазадиган ҳолда эди, аммо америкаликлар кўзида биринчи сонли душманга айлантирилган Саддам Ҳусайинни йиқтиш учун Ироққа қарши уруш бошлагани, уни ғалабага олиб келди.
Ҳозир халқаро майдонда ўта чалкаш вазият мавжуд экан, Жон Керридек тажрибали сиёсатчининг Давлат Котиби лавозимига келиши катта ютуқ бўлиши мумкин.