16 December 2012
13:07 -
Ўзбекистон яна қарз олибди, қарзимиз қанча ўзи, умримиз қанча?
Жаҳон Банкининг Директорлар Кенгаши 13 декабрда Ўзбекистонга $82 млн қарз беришга қарор қилибди. Бу маблағ Бухоро вилоятининг Алат ва Қоракўл туманларини сув билан таъминлаш сисемасини такомиллаштириш учун сарфланар экан.
Айнан шу кунларда Осиё Тараққиёт Банкининг Директорлар Кенгаши ҳам Ўзбекистонга $220 млн қарз берадиган бўлди. Милий автомагистраль қуриш учун.
Ҳукумат аҳолини сув билан таъминлашни яхшилаш ва автойўллар қуриш учун ҳатто қарз олиб бўлса ҳам бир нарсалар қилаётгани олқишга сазовор.
Аммо, халқ Ўзбекистоннинг қарзи қанча эканлиги, қарзнинг ўзи ва фоизларини тўлаш қандай кетаётганини ҳам билиши керак. Ҳукуматнинг иши фақат қарзнинг ҳажми ва қарз олиш салоҳиятига қараб эмас, уни тўлаш қобилиятига ҳам қараб баҳоланади.
Масалан, АҚШнинг давлат қарзи йиллик Ялпи Ички Маҳсулот (ЯИМ) ҳажмига тенг. Аммо, бу мамлакат бундай катта қарзни ҳам бемалол тўлаш қобилиятига эга бўлгани сабабли, у яна қарз сўраса, уни бемалол олади. Аммо, Конгресс қарз учун чегара қўйган, ҳукумат уни ошолмайди. Бунга оид рақамлар халқдан сир тутилмайди.
Нима қиламиз узоқдаги АҚШни, қўшнимиз Тожикистонни олайлик. Asia-Plus агентлигининг расмий маълумотларга асосланиб кеча хабар беришича, бу мамлакатнинг ташқи қарзи $2,3 млрд, яъни ЯИМнинг 33 фоизига тенг. Тожикистон қонунларига кўра, ташқи қарз ЯИМнинг 40 фоизидан ошмаслиги керак. 2013 йилда қарзларни қисман ва фоизларни тўлаш учун $132,2 млн ажратиш мўлжалланган.
Табиий, Ўзбекистонда шароит бошқача. ЯИМ ҳажми каби қарзларимизнинг миқдори ҳам, улар қандай тўланаётгани ҳам халқдан яширилади. Аҳвол яхши бўлса яширилармиди? Иқтисодимиз чўкаётганини бекитиш учун ЯИМ бўйича (киши бошига) қўшни Қозоғистондан 8 баравар орқада эканлигимиз яширилади. Хўш, қарзларимиз ҳажмини нимага яширишади? Бизда қарзга чегара қўйилганми? Бундай саволларга жавоб йўқ. Аслида, биздан бошқа ҳеч ким бундай савол устида ўйламайди ҳам. Чунки, ўзбеклар ош ейиш ва ош бериш билан овора.
Ислом Карим эса, ўзбеклар бундай саволлар берадиган савияга чиққунча Оллоҳнинг раҳматига қовушиб оламан, қизларим араб шайҳларига эрга тегиб, ўша ерга қочиб улгуришади, дей ўйласа керак.
Бировга ўлим тилагунча, ўзингга умр тила, дейди халқимиз. Бизнинг ҳеч кимга ўлим тилаш истагимиз йўқ, аммо бу ота-қизлар чучварани хом санашётгани аниқ. Ўзбек халқи улар ўйлаётгандан олдин кўзини очади.