15 December 2012
06:43 - Глобал ҳарбийлашиш индекси бўйича Исроил биринчи, АҚШ 33-чи ўринда, Ўзбекистон қаерда?
Йилнинг охири келмоқда, жаҳоннинг турли тадқиқот марказлари турли соҳалар бўйича бу йил ким биринчи ўринда эканлигини аниқлаш оворалар. Бонн Халқаро Конверсия Институти (BICC) ҳарбийлашиш бўйича қайси давлат қайси ўринда турганини аниқлабди. Ҳар бир давлатнинг бу соҳадаги рейтинги – ҳарбий ишлар учун ажратилган маблағнинг Ялпи Ички Маҳсулот ҳажмига нисбати билан ўлачанар экан.

Глобал ҳарбийлашиш индекси бўйича 2012 йилда Исроил биринчи ўринни олибди. Иккинчи ва учинчи ўринларда Сингапур ва Сурия, тўртинчи ўринда Россия турибди. Туркия 24 ўринда.

МДҲ мамлакатларидан Озорбайжон, Белорусия ва Украина 15, 16 ва 20-чи ўринларни эгаллаганлари ҳам қизиқ.

Аслида, ҳарбий ҳаражатларнинг умумий ҳажми бўйича АҚШ биринчи ($687 млрд), Хитой иккинчи ($114 млрд) ўринда, аммо улар Глобал ҳарбийлашиш индекси бўйича 33 ва 83-чи ўринларда қолишган.

153 мамлакатни ўз ичига олган рўйхатда Шимолий Корея ва Ўзбекистон йўқ. Улар ҳарбий ҳаражатларга оид рақамларни сир тутишганини тахмин қилиш қийин эмас. Улардан ҳам маълумот олинса, шубҳа йўқки, Шимолий Корея биринчи, Ўзбекистон охирги ўринни олган бўларди. Айнан бу соҳада охирги ўрин билан мақтаниш аҳмоқлик бўларди. Аммо, Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйича ҳатто Қозоғистон ва Туркманистондан 6-8 баравар орқада бўлган Ўзбекистоннинг армияси ҳам ҳаммадан орқада эканлигини тахмин қилиш қийин эмас.