15 December 2012
06:04 -
“Магнитский қонунидан” бошлаб, АҚШ қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқилмаслигигача
Айниқса рус ахборот воситалари АҚШ қўшинларининг 2014 йилда Афғонистондан олиб чиқилиши ҳақидаги америкаликларнинг режалари хусусида асосан спеклятив фикрлар эълон қилиш билан машғуллар. Турли экспертларнинг бири олиб бири қўйиб, “бечора америкаликлар 2014 йилда Афғонистондаги қўшинларни олиб чиқишга ваъда бериб қўйиб, Афғонистонда ҳали ҳам аҳвол яхши эмаслиги туфайли, нима қилишни билмай ўтирганлари” муҳокама қилинади.
Аслида, булар ростдан ҳам спекулятив муҳокамалардир. Чунки, бу масалада АҚШ нима қилиши аниқ: Қўшинларнинг бир қисми олиб чиқилади, қолган қисми Афғонистонда антиреррористик урушни давом эттиради. Қандай қилиб дейсизми?
Бунинг учун бошқа бир воқеани анализ қилиш керак. Маълумки, АҚШда 1974 йили “Савдо қонунига” Джексон-Вэник тузатишлари деган ном билан танилган янгиликлар киритганди. Бу тузатишлар конгресменлар Генри Жексон ва Чарльз Вэник томонидан таклиф қилгани сабабли, уларнинг номи тарихда қолди. Бу тузатишларга кўра, инсон ҳуқуқларини бузаётган давлатлар билан савдо қилиш йўлида АҚШ тарафидан катта тўсиқлар қўйилган. Бу тўсиқлар асосан СССРга қарши ишлатиларди.
СССР йўқ бўлгандан кейин, Джексон-Вэник тузатишлари СССРнинг ҳамма ворисларига , жумладан, Россияга қарши ишлай бошлади. 2000-2012 йиллари бу тузатишлар бирин-кетин Қирғизистон, Гуржистон, Арманистон, Украина ва Молдавияга нисбатан бекор қилинган бўлса ҳам, Россига қарши кучда эди. Йиллардан бери АҚШ президентлари бу тузатишларни бутунлай, демак, Россия учун ҳам йўқ қилишга ваъда бериб бордилар ва ниҳоят шу йилнинг ноябрь ойида АҚШ Конгресси Джексон-Вэник тузатишларини бекор қилди. Кеча Президент Обама бу ҳақдаги қонунни имзолади, энди Джексон-Вэник тузатишлари йўқ.
Аммо, АҚШ Конгресси Джексон-Вэник тузатишларини бекор қилиш билан бир пайтда “Магнитский қонуни” деб ном олинган қонунни ҳам қабул қилди, Обама кеча уни ҳам имзолади. Бу қонунга кўра, Россиянинг бир қатор давлат мулозимлари ва Россияда инсон ҳқуқларининг паймол қилинишига ҳисса қўшаётган ҳар қандай одамга ларга нисабатан бир қатор санкциялар киритилди. Уларга АҚШга кириш учун виза берилмайди, улар АҚШ банкларидан фойдаланолмайдилар, банкларда пуллари бўлса, улар музлатилиб қўйилади ва ҳокозолар.
Яъни, қисқа қилиб айтсак, Россияга босимлар ўтказиш учун Джексон-Вэник тузатишлари ўринига энди “Магнитский қонуни” ишлатилади.
Худди шунга ўхшаб, АҚШ ўз ваъдасини бажариб, 2014 йилда Афғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқади, аммо қандайдир механизмлар яратилиб, уларнинг катта қисми Афғонистонда қолишига эришилади.
Масалага Ўзбекистон нуқтаи назаридан қарасак, бу тўғри бўлади, чунки, АҚШ қўшинларининг Афғонистондан бутунлай олиб чиқилиши Марказий Осиё, жумладан, Ўзбекистон учун фалокат бўларди.