15 December 2012
02:06 -
ЕИнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Жустеннинг миссияси битди

Норбер Жустен ўз фаолияти даврида мамлакатимиздаги мухолифатчилар, фуқаролик жамияти вакиллари билан етарлича муносабатлар ўрнатмади. Аммо, яқинда вазият ўзгаришга бошлади. Бунинг мисоли сифатида ЕИ ваколатхонасида “Бирлик” Партияси делегацияси расман қабул қилинганини айтиш лозим. Ваколатхонага келадиган янги раҳбар айнан шу сиёсатни давом эттиришига умид қилиш керак.