15 December 2012
02:47 -
Фарғона вилоятининг вақтингча ҳокими Шуҳрат Ғаниев расман ҳоким этиб тайинланди
Бугун халқ депутатлари Фарғона вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди ва сессия ишида Президент Ислом Карим, унинг маслаҳатчилари, ҳукумат раҳбарлари ва жамоат вакиллари иштирок этди. Расмий хабарларга кўра, Ислом Карим Фарғона вилоятида саноат, қурилиш, қишлоқ хўжалиги тармоқларида, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқларда замонавий уйлар барпо этиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, шунингдек, ижтимоий соҳаларда салмоқли натижаларга эришилаётганини таъкидлаган.
Сессияда Фарғона вилояти ҳокими вазифасини бажариб келаётган Шуҳрат Ғаниев вилоят ҳокими этиб тайинланган. Аввалги хабарларимиздан маълумки, бу вилоятнинг аввалиги ҳокими Ҳамиджон Неъматов ўтган йили 7 ноябрдан ишдан олиниб, унинг вазифасини вақтинча бажариб туриш Шуҳрат Ғаниевга топширилганди. Демак, уни ёки бир йил синашган ёки сўнги ойларда соғлиғининг мазаси бўлмаган Ислом Карим буни унитиб қўйган.
Дарвоқе, бугун Ислом Каримов соғлиғи жойида эканлигини намойиш қилиш учун бўлса керак, сессиядан сўнг Фарғона шаҳри марказий қисмини ободонлаштириш ишлари билан танишган.