15 December 2012
00:35 -
Иқтисодчиларимиз саводсиз экан, иқтисодий ривожланиш бўлмайди, ҳамма умид “Бирлик”да
ЎзА хабар беришича, Тошкентда Миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини янада ошириш стратегиясига бағишланган “Иқтисодчилар форуми – 2012” бўлиб ўтибди. Форум Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Прогнозлаш ва Макроиқтисодий Тадқиқотлар Институти ва БМТнинг Тараққиёт Дастури “Миллий ва маҳаллий даражада иқтисодий прогнозлаштириш ва режалаштириш салоҳиятини ошириш” лойиҳаси кўмагида ташкил этилибди, унда илмий-тадқиқот муассасалари ва олий ўқув юртлари вакиллари, иқтисодчи-олимлар, халқаро экспертлар иштирок этибди.
Ўзбекистон иқтисодининг ҳозирги аҳволи ва унинг келажаги хусусида гаплашиш нуқтаи назаридан қарасак, бу сўзсиз жуда актуал тадбир бўлган.
Чунки, Ўзбекистон иқтисоди чўкмоқда, иқтисоднинг асосий кўрсатгичи бўлган Ялпи Ички Маҳсулот (ЯИМ) ҳажми бўйича, ривожланган мамлакатлардан 40-50 баравар орқада эканлигимизни қўйиб туринг, ҳатто қўшниларимиз Туркманистон ва Қозоғистондан ҳам 6-8 баравар орқадамиз. Демак, аҳолининг даромади бўйича ҳам шунча орқадамиз. Энг ёмони, бу фарқ борган сари ортиб бормоқда. Масалан, киши бошига ЯИМ бўйича 2005 йили Қозоғистондан 5,5 баравар орқада эдик, ҳозир 8 баравар орқадамиз. Давлат Бюджетимиз Қозоғистон ва Россияда мардикорлик қилаётган ватандошларимизнинг пул жўнатмалари туфайлигина оёқда турибди.
Буларни анализ қилиш ва аҳволни тузатиш учун “Нима қилиш керак?” деган савол устида ўйлаш - мамлакат иқтисочиларининг вазифасидир. Аммо, “Иқтисодчилар форуми – 2012”да бу нарсалар қилинмаган. Йиғилиш қатнашчилари асосан “Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда ривожланишнинг “ўзбек модели” ҳамда Инқирозга қарши чоралар дастурининг ўз вақтида изчиллик билан амалга оширилиши самарасида макроиқтисодий барқарорлик ва мустаҳкам иқтисодий ўсиш суръатлари таъминланаётганини” гапиришибди. Демак, камчиликлар анализ қилинмаяптими, иқтисодимиз аҳволига диагноз қўйилмаяптими, биронта ўзгариш ҳам бўлмайди, аҳволимиз ёмонлашаверади.
Аҳволимизнинг ачинарли ҳолда эканлигига фақат ҳукумат раҳбарлари эмас, иқтисодчи олимлар ва мутахассисларимиз ҳам айбдор эканлиги кўриниб турибди.
Алоҳида таъкидлаш керакки, “Бирлик” Партиясидан бошқа ҳеч ким бу каби саволларни қўймаяпти, уларга жавоб қидирмапти. Мухолифатчиликка даъво қилаётган турли гурҳлар ҳам сафтабозлик билан машғуллар.
Бундай шароитда, ақли бор инсонлар “Бирлик” Партиясини қўллаб-қувватлашлари керак, бошқа йўл йўқ. Акс ҳолди, аҳволимиз ёмонлигига миллатнинг ўзи айбдор бўлади.