14 December 2012
01:20 -
Ислом Карим Россия ҳукуматининг вакилини қабул қилди, режимбоши битдими?
Оқсаройда бугун Россия Федерацияси ҳукумати раиси ўринбосари Дмитирий Козак билан ўтган учрашув тафсилотлари борасида расмий хабарларда умумий руҳдаги маълумотлардан ўзга бирор нарса йўқ. Хабарларда Дмитрий Козакнинг Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик ҳукуматлараро комиссияси мажлисида иштирок этиш учун келгани ва шу баҳонада Оқсаройга ҳам киргани айтилади. Ваҳоланки, Бош вазирнинг оддий ўринбосарларидан бири бўлган Дмитирий Козак Президент томонидан қабул қилинадиган даражадаги расмий эмас.
Дмитрий Козакнинг ташрифи асносидаги муҳим маълумот, тўғрироғи, ҳукуматлараро комиссия мажлисидадан келган пичоққа илинадиган хабар - МТС уяли алоқа оператори фаолиятига боғлиқ янгиликдир. Оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, мазкур уяли алоқа компанияси янги йилнинг илк кунидан бошлаб қайтадан фаолият кўрсата бошлайди.
Президентининг “Foohosha” лақаби билан танилиб бораётган қизининг шарманда бўлиши, мана энди, агар тахминлар тўғри бўлса, “Ўздонробита”нинг ўз номи ёки бошқа ном остида бизнесга қайтиши - Ислом Каримнинг ҳам тамом бўлишидир. Агар Дмитирий Козак Ислом Карим билан учрашув пайтида Владимир Путин номидан столга бир мушт туширган бўлса, режимбоши тамом бўлиб ҳам бўлгандир.