12 December 2012
04:19 -
Тожикистон Жаҳон Савдо Ташкилотига аъзо бўлди, Ўзбекистон ҳозирча бўлолмайди
Бугун ЖСТ Тожикистонни ўзига расман аъзо қилиб олган бўлса ҳам, ҳақиқий аъзолик Тожикистон ҳамма керакли ҳужжатларни ратификация қилгандан кейин, аниқроғи, 2013 йилнинг иккинчи ярмидан бошланади. Шундан кейин, Тожикистон Қирғизистондан кейин ЖСТга аъзо бўлган иккинчи Марказий Осиё давлати бўлади. 1995 йили халқаро савдо ва савдо-сиёсат алоқаларини либераллаштириш мақсадида тузилган бу ташкилотнинг 158 аъзоси бор, Тожикистон 159-чи бўлади. Унга аъзо бўлиш учун ҳамма аъзоларнинг розилиги керак. Россия ҳам бу ташкилотга бу йил Ғарб Гуржистоннинг розилигини олиб бергандан кейин аъзо бўлди.
Ўзбекистон яқин орада бу ташкилотга аъзо бўлолмайди, чунки, Ўзбекистонда нафақат халқаро, Ўзбекистоннинг ички қонунлари ҳам ишламайди, бозор иқтисодига ҳам фақат қоғозда ўтилган.