12 December 2012
03:06 - Ўзбекистон ва Туркия расмийлари сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказди
Тошкентда Ўзбекистон-Туркия Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда хабар қилган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига кўра, Туркия делегациясига Ташқи ишлар вазири ўринбосари Меҳмет Фотиҳ Жайлон бошчилик қилган. Ўзбекистон оомонидан учрашувда иштирок этганларнинг исми-шарифи одатдагидек очиқланмаган.

Мулоқот чоғида сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликнинг аҳволи муҳокама қилинган.

Сўнги ойларда Ўзбекистон-Туркия алоқаларида жонланиш бўлаётганига “Ҳаракат” мухбирлари эътибор беришганди. Жараёнлар айнан шу йўналишда кетаётганга ўхшайди.