11 December 2012
23:23 -
Қиёмат васвасаси ўзбекларга ҳам етиб келибди
Дунё бўйлаб давом этаётган қиёмат васвасаси, яъни 21 декабрь куни қадимги Мая қабиласи календарига кўра содир бўлиши муқаррар охирги замон хавотири ҳатто Ўзбекистонга ҳам етиб келди. Пойтахтдаги “Корзинка” супер маркетида қуёш тутиладиган ва нурсиз кунлар бошланадиган кун учун асосан қуруқ мева ва сабзавотлар, шам харид қилаётган ақлсиз ўзбеклар билан сўзлашган мухбиримиз бу ҳақда хабар қилган.
Мухбиримизга кўра, Ўзбекистонда ҳам айрим хонадонлар бу сафсатага ишонишмоқда. Мамлакатда интернет тўсилгани, оммавий ахборот воситаларида эркинлик йўқлигига қарамай кишилар Далай Лама каби машҳурларнинг “қиёмат” борасидаги башоратларидан яхши хабардор. Мексикаларнинг қиёматни кутаётгани-ю, унинг Европадаги акс-садоси ҳам миллат сифатини йўқотган, миллатнинг келажаги ҳақида ўйлаш фикридан узоқ қолган ўзбекларга бу қуруқ гаплар яхши маълум экан.