11 December 2012
05:46 -
Васила Иноят АҚШ элчихонасида ўтган тадбирда сиёсий ҳуқуқлари устиворлигига аҳамият қаратди
Бугун Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси қабул қилинган кун муносабати билан АҚШнинг мамлакатимиздаги элчихонасида ўтган тадбирда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Васила Иноят йиғилганлар эътиборини сиёсий ҳуқуқлари долзарблиги ва унинг бугунги кундаги аҳамиятига қаратди. Хусусан, АҚШ Давлат Департаменти мулозимлари билан ўтказилган телемулоқот чоғида ҳуқуқ ҳимоячиси мамлакатда реал сиёсий мухолиф куч бўлган “Бирлик”ни рўйхатга олиш йўлидаги курашлар ҳақида гапирди.
“Инсон ҳуқуқлари бузилишининг туб сабаби сифатида мамлакатда реал сиёсий мухолиф қарашларнинг мавжуд эмаслиги ҳамда жамиятимизнинг ҳали бир қадар ибтидоийлигида кўраман. Афсуски, кўпчилик ҳуқуқ ҳимоячи ташкилотлар сиёсий ҳуқуқлари устиворлигига эътибор қаратишмаяпти. Мен АҚШ Давлат Департаментидан бу масалада “Бирлик”нинг ҳуқуқий майдондаги курашига эътибор қаратишини сўраган бўлардим” деди Васила Иноят.
Ҳуқуқ ҳимоячиларнинг ўзига хос байрамида Ҳуқуқ ҳимоячилари Ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромов, Ҳуқуқ Ҳимоячилари Альянси раиси Елена Урлаева, ҳуқуқ ҳимоячлари Абсалом Эргашев, Аҳмаджон Мадумаров, Дилором Исҳоқова, Ҳайитбой Ёқубов, америкаликлар ҳали бирликчилар тарафидан ҳаромий деб эълон қилинганини билмайдиган Носир Зокир сингари шахслар иштирок этди. Йиғилганларни АҚШ элчиси Жорж Крол қутлаб, уларнинг машаққатли ишида омад тилади.