09 December 2012
18:17 -
Даҳшат: Туркияда 4 йилда 27 мингдан кўпроқ бола ғойиб бўлган

Ғойиб бўлганларнинг 3 минг 227 нафари турли муассасалардан (етимхона каби муассасаслар назарда тутилмоқда, шекилли – “Ҳаракат”) қочибди, 12 минги эса уйидан.
Эълон қилинган рақамларнинг яна биттаси жуда даҳшат берувчи. Шу 4 йил ичида 676 минг болага нисбатан турли ишлар очилган (Жиноий иш ва шунга ўхшаганлар назарда тутилмоқда – “Ҳаракат”).
Айнан шу бугун Туркия матбуотида қочган қизлар ҳақида бошқа бир қизиқ хабар ҳам бор. Муғла вилоятида бир ҳафта олдин “Манекен бўлиш учун кетаяпмиз” деб уйидан қочган 4 қиз (расмда) бир ҳафтадан кейин полицияга келиб таслим бўлибди.