09 December 2012
13:12 - “Замондош”да масхарадошлик: Пўлат Охуннинг Анвар Карим билан оламшумул телефон суҳбати
Исмини кўрсатмаган бир ўқувчимиз “Харакат” агентлигининг хатқутисига қандайдир “Замондош” сайтидан олинган рус тилидаги бир хабарни юборибди. Бу “Бирлик” Партияси раисининг ўринбосари Пўлат Охуннинг телефон орқали мухолифатчи Анвар Карим қандайдир оламшумул музокаралар олиб боргани ва улар бир нарсаларга келишгани ҳақида бўлиб, хабардан ҳам кўпроқ масхарабозликни эслатарди. Чунки, кўпчилик билганидек, бу икки киши Швецияда яшайди, вақти-вақти билан телефонда гаплашиб туришади, баъзида шахсан кўришиб қолишади Улар нима масала бўйича қандайдир муҳим музокаралар олиб бориши мумкин.

Пўлат Охунининг айтишича, у бундай хабар ҳақида ҳеч нарса билмайди, аммо яқинда Анвар Карим билан бир шахсий масала бўйича телефонда гаплашган, орада умумий танишларнинг ҳаётидаги ўзгаришлар ҳам тилга олинган. Бироқ, ҳеч қандай жиддий сиёсий мавзу тилга олинмаган, бирон нарса масаласида келушувга борилди дейиш эса кулгидан бошқа ҳеч нарса эмас.

Ўзбекистондаги оммавий ахборот воситалари ва мухолифатчиликка даъво қилаётган сайтларда масхарабозлик оддий ҳол бўлиб қолганини “Ҳаракат” агентлиги кўп марта ёзган. Энди “Замондош” номли масхарадош сайт очилган бўлиши мумкин. Чунки, масхарадошлик билан яшаш энг осон йўл.