08 December 2012
05:46 -
Мисрда Араб баҳори давом этмоқда, янги президентнинг ҳам тахти қимирлаб қолди

Кеча ҳам намойишлар давом этди. Al-Arabiya агентлигига асосланиб тарқатилган хабарларда айтилишича, президент саройини ўраб олган ва сони ортиб бораётган минглаб намойишчилар сарой деворлари устидан ошиб ўтишга ҳам ҳаракат қилишибди. Уларнинг истаги мамлакат Конституциясини ўзгартириш бўича 15 декабрга тайинланган референдумни тўхтатиш, Муҳаммад Мурсини тахтидан кетказиш.
Аҳвол шундай жиддийки, Президент Муҳаммад Мурси Вице-президент Махмуд Мекки орқали референдумни тўхтатиш мумкинлиги ҳақида сигналлар бериш билан бир қаторда ўз мухолифлари билан кўришишга ҳам тайёр эканлигини билдирди. Аммо, мухолифат кўришишни эмас, йиқитишни истайди. Ўзбекнинг “Ўрган кўнгил ўртанса қўймас” мақоли Миср мухолифтчиларини рағбатлантираётган бўлса ажаб эмас.