08 December 2012
07:16 -
Жорийдаги ҳафтада Нью-Йорк Фондлар биржасининг кўрсатгичи Dow Jones яхшигина юксалди
АҚШда 2008 йилда бошланиб, жаҳон бўйича молиявий-иқтисодий кризисга йўл очган сабаблар бирин-кетин бартараф қилинмоқда. Аммо, ҳамма нарса орқада, дейиш мумкин эмас. АҚШда ҳокимиятдаги демократлар ва мухолифатдаги республикачилар ўртасида ҳали ҳам муаммоларга турли ёндошиш бор. Улар ўртасида бахс давом этмоқда. Аввалги хабарларимиздан маълумки, айнан икки партия ўрасидаги фарқ туфайли, президент сайловидан кейин ҳам, Нью-Йорк фондлар биржасидаги алғов-далғовлар тўла битмади.
Ўтган ҳафта жума куни Нью-Йорк фондлар биржаси бекилганда, унинг асосий кўрсатгичи Dow Jones 13026 да тўхтаганди. Жорийдаги ҳафта зиг-загли бўлди. Аммо умумий натижа ижобий. Кеча бозор бекилганда Dow Jones 13155 эди, яъни ҳафталик ўсиш 129 га тенг. Аммо сайловдан олдинги чўққига (13662) етиш учун ҳали вақт керак.