08 December 2012
03:14 -
Юлдуз Усмонова саҳнага қайтмоқдага ўхшайди, аммо Ўзбекка қайтадими?

Ташкилотчилар мазкур шоу ёпиқ тарзда ва фақат иштирокчилар билан ўтказилишини эълон қилган. Томошага чипталар сотилмаяпти, аксинча шоуга хонанданинг яқинлари ва таниш ижодкорларнинг келиши эълон қилинган. Мухбиримизнинг ўз манбаларига таяниб билдиришича, шу куни 50 ёшга тўладиган хонанда нонкўрлиги учун ҳукматдан қайсидир маънода кечирим сўрайди ва яқин орада саҳнага қайтади.
Хўш, Юлдуз эски маддоҳлигини қайтадан бошлайдими ёки Қирғизистон ўзбекларини ҳимоя қилувчи ашуласи йўналишидаги мухолифатчиликни давом эттирадими? Кўрамиз. Халқимиз айтгандек, яхши бўлса ошини, аксинча бошини ейди. Алоҳида урғулаш керакки, режимга яхши бўлиш эмас, миллатга яхши бўлиш ҳақида гап кетмоқда.