05 December 2012
02:11 -
Хатирчининг миршаббошиси тиллафурушликда гумонланиб, жавобгарликка тортилган
МХХнинг Навоий вилояти бошқармаси ертўласида сақланаётган Хатирчи тумани ИИБ бошлиғи, подполковник Баҳриддин Тўхтаев иши юзасидан “Озодлик” радиоси ўз манбаларига таяниб хабар қилди. Маълумотларга кўра, Хатирчи тумани Олтинсой ширкат хўжалигидаги тоғли ҳудудда бир гуруҳ шахслар олтин қазиб олиш ишлари билан қонунга зид тарзда шуғулланиб келган ва уларга Тўхтаев зимдан раҳбарлик қилган.
“Ҳаракат” мухбирлари олиб борган суриштирувларга кўра, Тўхтаев Хатирчи тумани Арабхона қишлоғида туғилган. У Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Бўритош Мустафоевнинг жияни бўлиб, тиллафурушлик билан бир неча йиллардан бери шуғулланиб келарди.