05 December 2012
00:08 -
Ўзбекистолик радио тингловчиларнинг куни Гулнора билан ўтди
Бугун барча радиоканаллар Гугушанинг машҳур француз киноактёри Жерар Депарьде билан ижро этган “Небо молчит” қўшиғини эфирга узатди. Қўшиқ матни кўпроқ “Foohosha” лақаби билан танилиб бораётган Гулнора Каримнинг ўзига тегишли бўлиб, қўшиқ фонида Депардье француз тилида шеърлар ўқийди. Хонанданинг чийиллаган овозидан қўшиқ матнини тушуниш қийин, аммо қўшиқ матнида “осмоннинг тилдан қолгани” ҳақида гапирилиши худди Ўзбекистон осмонига ишора қилаётгандек.
Аслида, Ўзбекистонда фақат осмон эмас, Ўзбек миллати тилдан қолди. Миллат ахир бир кун тилга кирсами, “Foohosha” қочгани жой тополмай қолади, унинг учун энг хавфсиз жой осмон бўлиб қолади.
Аслида, Ўзбекистонда фақат осмон эмас, Ўзбек миллати тилдан қолди. Миллат ахир бир кун тилга кирсами, “Foohosha” қочгани жой тополмай қолади, унинг учун энг хавфсиз жой осмон бўлиб қолади.