05 December 2012
03:27 -
“Эзгулик”чи Ҳасан Чориев мавжуд режим билан курашини давом эттирар экан, унинг ўғли Баҳодир ҳаромийлик рамзига айланмоқда
Жиноят ишлари бўйича Қашқдараё вилояти суди томонидан Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Қашқадарё вилояти бўлими фаоли Ҳасан Чориев иши юзасидан апеллация суди мажлисининг 7 декабрга белгилангани ҳақида хабар қилгандик. Аммо суд бугун кутимлаганда судланувчини чақириб, ишни апеллация босқичида кўрди ва дастлабки инстанция суди ҳукмини кучда қолдирди. Ҳасан Чориев энди назорат тартибида юқори инстанция судланҳрига мурожаат қилиш ва ҳуқуқий майдонда курашни давом эттиришини таъкидламоқда.
Эслатиб ўтамиз, жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани суди томонидан Ҳасан Чориев Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 139-моддаси (Туҳмат) билан айбланиб, энг кам иш ҳақининг 400 баравари (28 942 000 сўм ёки қора бозор курсида қарийб 11 минг АҚШ доллари) миқдоридаги жарима билан жазоланган. У Қашқадарё вилояти Қамаши тумани ИИБ томонидан туман ҳокими Рашид Муҳаммадиевга туҳмат қилганликда айбланган.
Ҳасан Чориевнинг Ўзбекистон режими билан мардларча олиб бораётган кураши олқишга сазовордир, аммо унинг АҚШда яшайдиган ўғиллари, хусусан, катта ўғли Баҳодир Чориев ҳаромийлик йўлига ўтиб, ёш боласини боқиш учун нажот излаб юрган ўзбек аёлини шантаж қилиб юргани шармандали ҳолдир.