04 December 2012
22:59 -
Жангари уюшмани молиялаштирган ўзбекистонлик шахслар устидан Францияда маҳкама бормоқда
Парижда бораётган маҳкама борасида Франс Пресс ахборот агентлиги хабар тарқатди. Хабарга кўра, Ўзбекистон Исломий Ҳаракатини молиялаштирганликда айбланаётган гуруҳнинг ўн аъзоси 2003-2008 йилларда демократик Франциядаги масжидларда Ўзбекистон Исломий Ҳаракати учун минглаб евро пул маблағи тўплаган. Аммо, 2008 йилда Франция жанубида, Нидерландия ва Германияда ўтказилган махсус амалиётлар чоғида улар қўлга олинган.
Агентликка кўра, суд жараёни 19 декабрда якунланиши мумкин. Франция қонунларига мувофиқ, айбланувчилар узоқ йиллик қамоқ жазоларига маҳкум қилиниши муқаррар.
Агентликка кўра, суд жараёни 19 декабрда якунланиши мумкин. Франция қонунларига мувофиқ, айбланувчилар узоқ йиллик қамоқ жазоларига маҳкум қилиниши муқаррар.