04 December 2012
13:55 - Эртага Ашхобод МДҲ касалхонасига айланади
Чунки, 5 декабрда бу ерда МДҲнинг навбатдаги саммити бўлади. Бечора Россия Президенти Владимир Путин кеча Истанбулда бўлганида Туркия Бош вазири Эрдўғоннинг ёрдамисиз ўтиролмайдиган даражада касал эди. Бу ҳам етмагагандек, у билан бирга келган Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров меҳмонхонада йиқилиб тушиб, рус матбуотига кўра, қўлини синдирган, турк матботига кўра, қўли фақат лат еган. Нима бўлганда ҳам, у бир неча соат Истанбулдаги касалхонада қолгани айтилмоқда.

Демак, Ашхободда энг камида иккити касал меҳмон бўлади. Уларнинг қаторига Ўзбекистон Президенти Ислом Каримни ҳам қўшавериш мумкин. Бечора президентимиз 3 ҳафтадан бери ҳеч қаерда кўринмайди. Еврокомиссиянинг вице-президенти Кэтрин Эштон билан учрашиш учунгина бир неча соатга оёққа турғизилган Ислом Карим Ашхободга қандай бориши маълум эмас. Аммо, унинг матбуот котибияти 3 қаторлик хабарида Ислом Карим Ашхободга албатта боришини эълон қилди.

Хуллас, Ашхободдаги саммит ҳукумат касалхонасининг палатасига айланиши аниққа ўхшайди. Бу касалшумул учрашувнинг кун тартибидаги асосий масала Улуғ Ватан Урушидаги ғалабанинг яна 2,5 йилдан кейин нишонланадиган 70 йиллигига тайёргарчилик эканлиги эса, кулгидан бошқа нарсага арзимйди. Ҳа, у катта ғалаба бўлган, аммо 2,5 йил аввал унга тайёргарликни бошлашни кулгилик демасак, масхарабозлик дейишга тўғри келади.