04 December 2012
12:42 - Абдураҳим Пўлат: Ўзбекнинг сиғинадигани - тириклайин ёқилган Номсиз Ўзбекдир!
Қирғиз фашистлари томонидан тириклайин ёқиб юборилган бир Ўзбекнинг жон-аччиғида югуриб юриши, уни орқасидан тепиб йиқитишларини кўрсатувчи кадрларни 2010 йил июнь ойида, Ўзбекнинг тарихидаги энг фожеали кунларнинг бирида бир мартагина кўрдим. Бошқа кўришга тоқатим йўқ. Аммо, тез-тез эслайман. У кадрларни кўрганимда “Дод!” деб бақиргим келди, кейин эслаганларимда ҳам “Дод!” деб бақиргим келади. Аммо бақирмайман, чидайман, ўзимни марддек ҳис этсам керак. Аслида, ундай эмас. Қўрқоқман. “Дод” деб бақиришим керак эди. Бир мен эмас, ҳар бир Ўзбек бақириши керак эди. Аммо бақирмадик. Мана 2,5 йил ўтди, бақиришни ўйлаётганимиз ҳам йўқ.

Менинг ўзим кеча биринчи марта кеча “Дод!” деб бақирдим.

Сиз ҳам бақиришни истайсизми? Бу жуда осон. Бир зум ўзингизни ўша Ўзбекнинг ўрнига қўйиб кўринг. Сизни Эшмат ёки Тошмат бўлганингиз учун эмас, уруш пайтида эмас, тинчлик замонида, Ўзбек бўлганингиз учунгина ёқишмоқда. Ёрдам берадиган одам йўқ. Бир оз нарида 25 миллион миллатдошингиз бор, аммо улар ош ейиш билан овора. Оллоҳга ёлборасиз, чунки Ундан бошқа ёрдам берадиган ҳеч ким йўқ. Аммо, Оллоҳ ҳам жим. У Номсиз Ўзбек умрининг сўнги дақиқаларида Оллоҳнинг борлигига шубҳа қилган бўлса, бунга ким айбдор? Менимча, ҳар бир одам бу саволнинг жавобини билади.

Аммо, Яратувчи айбдор бўлолмайди, У Ал-Бухорий авлодларининг тақдирига кўз юмиши мумкин эмас, демак, юмолмасди. У Номсиз Ўзбекни сўнги пайғамбар деб эълон қилгани шубҳасиздир. Аммо, буни қирғизнинг худосиз ифлослари тушунармиди?

Номсиз Ўзбек деб атаётганим Ўзбекнинг аслида номи бор, бугунги шароитда унинг номини аниқлаш қийин ҳам эмас. Аниқлансин, бироқ, унутмайлик, муҳим бўлгани, Уни Ўзбеклиги учун ўлдиришгани.

Балки, бу Номсиз Ўзбек, нафақат Ўзбекнинг, балки, бутун одамзотнинг энг яхши ёки энг ёмон одамидир. Нима фарқи бор, уни яхши-ёмон бўлгани учун эмас, Ўзбек бўлгани учун тириклайин ёқишди.

У, балки, ўзбек ҳам эмасдир, балки. Аммо, уни Ўзбек деб ҳисоблаб, яъни Сиз билан менга ўхшаган Ўзбек деб ҳисоблаб ёқишди.

Демак, унинг ёқилишига У эмас, биз айбдормиз, Ўзбек айбдордир. У гуноҳсиз бир инсон.

Ўзбекнинг бундан буён бир бурчи бор – Номсиз Ўзбекдан умрбод кечирим сўраш, унга нисбатан қилган хоинлиги учун узр тилаш, унга сиғиниш.

Ва Ўзбекнинг шоири айтган сўзларга амал қилиш:

Кечир, қасос муқаррардир хешим менинг,
Бобуримдан қолиб кетган Ўшим менинг.

Абдураҳим Пўлат
3 декабрь 2012 йил