04 December 2012
02:47 - ШҲТга аъзо мамлакатлар ҳукумат раҳбарлари Бишкекка тўпланади, Ўзбекистон у ерга бормаслиги керак
Эртага Бишкекда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатлар ҳукумат раҳбарларининг мажлиси бошланади. Қирғиз ахборот агентликларига кўра, бугунги қандайдир даражадаги норасмий учрашувда ШҲТ саммити кун тартиби ва дастури тасдиқлаб олинган. "Саммитда иштирок этиш учун Бишкек шаҳрига Россия, Қозоғистон, Хитой, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳукумати раҳбарлари ташриф буюради. Иштирокчилар иқтисодий барқарорлик, ташкилот доирасида савдо-сотиқ ва гуманитар ҳамкорликни ривожланиш масалаларини муҳокама қиладилар”, деб ёзади қирғиз ахборот агентлиги.

Агар ўзбеклар қирғин қилингани учун ҳали қирғизлар тиз чўкиб узр тўламасдан олдин Ўзбекистон ҳукуматдан ёки ҳокимиятдан, фарқи йўқ, кимдир Бишкекка борса, уларнинг хоинликлари рўйхатига яна бир айб қўшилади.