01 December 2012
07:09 - Нью-Йорк фондлар бозори билан Барак Обаманинг кураши давом этмоқда, Dow Jones индексини тушуролмадилар
АҚШда 6 ноябрда бўлиб ўтган президентлик сайловидан кейин Нью-Йорк фондлар бозорининг Барак Обама билан бошлаган кураши ҳали ҳам давом этмоқда. Аммо, Барак Обама бироз бўлса ҳам олдинда.

Ўтган ҳафтанинг сўнги кунида фондлар бозори бекилганда Dow Jones 13010 га чиққанди. Бу ҳафтанинг охирги иш куни, яъни кеча, Dow Jones 13026 да тўхтади. Яъни, рамзий бўлса ҳам 16 поғанали ўсиш бор.

Хуллас, ҳафта ичидаги зиг-загларга қарамасдан, Dow Jones психологик 13 минглик маррадан юқорида қолди. Фондлар бозорининг Барак Обама билан кураши давом этади.