01 December 2012
19:47 -
Кеча ўзбек хабарчиларининг диққат марказига “Foohosha”га $300 млн пора берган TeliaSonera чиқарилди
Кеча Ўзбекистондаги ҳамма қўғирчоқ ахборот воситаларининг асосий хабари шведларнинг TeliaSonera компанияси 2013 йилда Швециянинг Мальме шаҳрида ўтказиладиган "Евровидение" фестивалининг бош спонсори бўлиши ҳақида эди. Ваҳоланки, Ўзбекистон хабар воситаларда йиллардан бери "Евровидение" фестивали бармоқ билан саналса бўладиган марта тилга олинган. Олинганда ҳам, биронта Ўзбекистонга келган машҳурроқ хонанда ҳақида гипирлганда, унинг қайсидир йил "Евровидение" ғолиби бўлгани айтиб ўтиларди. Аслида, "Евровидение" нималигини ҳам ўзбекларнинг кўпчилиги билмайди.
Мана энди янаги йил бўладиган фестивалнинг бош спонсори ким бўлиши ҳам хабар қилинмоқда. Бош спонсор эса, Ислом Каримнинг “Foohosha” лақаби билан тинилиб бораётган қизи Гулнора Каримга $300 млн пора берганлиги шведларнинг ўзи тарафидан иддао қилинаётган TeliaSonera компаниясидир.
Демак, ҳеч шубҳа йўқки, юқоридан шундай хабар тарқатиш, TeliaSonera пора берувчи эмас, ҳайрли ишлар билан шуғулланувчи компания эканлигини урғулаш ҳақида буйруқ берилган. Ҳамма “бажарамиз” деб ишга киришган. Шундай экан, “Ҳаракат” нега четда қолиши керак, мана, биз ҳам хабар бермоқдамиз. Бу ишни бир кун кечикиб қилаётганимиз учун кечирим сўраймиз.