01 December 2012
03:11 -
Ашхабодда бўладиган МДҲ саммитининг кун тариби аниқ бўлди
МДҲ давлатлари раҳбарлари Кенгашининг навбатдаги мажлиси шу йилнинг 5 декабрь куни Ашхабодда ўтказилиши Ўзбекистонда эндигина хабар қилинибди. Ваҳолангки, “Ҳаракат” агентлиги бу ҳақда бир ой аввал, аниқроғи, 31 октябрда хабар берганди. Владимир Путиннинг касаллиги ҳақидаги гап ҳам ўшанда пайдо бўлган. Ҳозир аниқ бўлдики, Путин ростдан ҳам касал бўлган, ҳали ҳам мазаси йўқ, аммо шу гаплардан кейин биринчи марта юрт ташқарисига (Туркияга) кетмоқда. Путин ўша ердан тўғри Ашхободга келса керак.
Ашхобод саммитининг кун таркибига савдо-иқтисодий масалалари бўйича кўп томонлама алоқаларни ривожлантириш, шунингдек, валюта, маданият, экология ва хавфсизлик ҳамда Иккинчи Жаҳон урушида ғалабанинг 70 йиллигини нишонлашга доир масалалар киритилган. Бундан ташқари, МДҲга аъзо давлатлар раҳбарлари томонларни қизиқтирган халқаро муаммолар ва Ҳамдўстликнинг парламентлараро Ассамблеясининг фаолиятига доир маълумотларни кўриб чиқилади.
Аммо мажлисга Президент Ислом Карим борадими ёки режимнинг бошқа бир вакилими, бу ҳақда маълумот йўқ. У охирги ярим ойда фақатгина Кэтрин Эштон билан кўришиш учун бир марта пайдо бўлди.