01 December 2012
02:48 -
Қорақалпоғистонда банан етиштирилди, бизда бир маҳаллар лимон ҳам етиштирилганди
Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманидаги ботаника боғида ўтган йили ўтқазилган бир неча туп банан бутаси ҳосилга кирибди. Масалан, бу йил боғбонлар ҳар бир тупдан 15 килограммгача ҳосил олишган. Энг муҳими, бананлар ҳеч бир ботаник меридиан бананидан қолишмайдиган ширин экан. Ҳозир чакана бозорда килоси қарийб 4-5 АҚШ дорллари турадиган бу субтропик мева бизга асосан Эрон ва Туркиядан импорт қилинади.
“XXI asr” газетасининг ёзишича, мазкур ботаника боғида 20 йилдан буён жаҳоннинг турли бурчакларидан келтирилган ноёб дарахт, нодир бута, сара гуллар ҳамда камёб доривор ўсимликлар кўпайтириб келинади.
Аслида, бу воқе ўзбеклар учун катта сенсация эмас, дейди мухбиримиз. Чунки, Совет замонида шундай ботаник боғларидан бирида таниқли ўзбек селекционери биринчи марта лимон етиштириб, ҳаммага танилган эди.