27 November 2012
23:12 -
Бишкекда Катрин Эштон иштирокидаги “Европа Иттифоқи – Мараказий Осиё” учрашувида нима бўлди, Тошкентда нима бўлади?
Қирғизистон оммавий ахборот воситалари якшанба куни бўлиб ўтган маҳаллий кенгашларга сайловларнинг жанжаллари билан овора бўлгани сабаблидир, ЕИнинг бош дипломати Катрин Эштон иштирокида ўтказилган “Европа Иттифоқи – Мараказий Осиё” даражасида вазирлар учрашувга ортиқча эътибор бермадилар. Расмий хабарларда Катрин Эштоннинг Президент Алмазбек Атамбаев билан учрашуви ҳақидагина гапирилди.
Мустақил агентликларнинг ўта қисқа хабарларида Катрин Эштон Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари билан бу минтақадаги сув муоммоларини муҳокама қилгани, ЕИнинг бу соҳада катта тажрибаси борлигини таъкидлаб, Марказий Осиёга ёрдам беришга тайёр эканлиги ҳақида гапиргани айтилади, холос. Мажлисда қатнашган вазирларнинг исмлари ҳам тилга олинмайди.
Бу каби воқеаларни одатда эътибордан четда қолдирадиган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги бу сафар оперативлик кўрсатиб, Бишкекдаги учрашув ҳақида хабар берганини тушуниш мумкин бўлса керак. Ахир Катрин Эштон эртага Тошкентга келиб, Президент Ислом Карим, Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил билан учрашади. У “Эзгулик” жамиятининг раиси Васила Иноят билан ҳам учрашиши ҳақида тасдиқланмаган хабарлар ҳам бор.
Эслатиб ўтиш керак, бундан 20 йил аввал, яъни 1992 йили Тошкентга келаётган АҚШнинг бош дипломати Жеймс Бейкер аввал “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат билан учрашишни режалаштиргани маълум бўлгач, Ислом Карим шахсан аэропортга чиқиб, АҚШ вазирини кутиб олган ва учрашувлар тартибини ўзгартиришга эришганди. Бу сафар у нима ўйлаб топаркин?