27 November 2012
13:13 - Адолатсизлик: Жаҳоннинг 100 кишилик “Глобал Фикрловчи” инсонлар рўйхатида Ислом Карим ва қизи йўқ
АҚШда нашр этиладиган машҳур “Ташқи Сиёсат” (Foreign Policy) журнали жаҳоннинг 100 кишилик “Глобал Фикрловчи” инсонлар рўйхатини тузиб, биринчи ўринга Мянма (собиқ Бирма) давлатининг 20 йил уй ҳибсида ўтирган диссиденти Aунг Сан Суу Ки ва шу мамлакатнинг ислоҳотчи Президенти Зейн Сейнни қўйибди (расмда). Иккинчи ўрин Араб баҳорининг қаҳрамонларидан бири – Тунис Президенти Монсеф Марзуки, 6 ўрин Ҳиллари ва Билл Клинтонлар, 7 ўрин Барак Обама, 28 ўрин Туркия Бош вазири Ражаб Эрдўғон ва бу мамлакатнинг ташқи ишлар вазири Аҳмад Довутўғлига берилибди.

Тунисли бир одам Foreign Policy журналининг ушбу хабарига “Бизнинг президентимизни фикрловчилар рўйхатида иккинчи ўринга қўйилиши бу журналнинг интелектуал даражасини шубҳа остига қўймоқда” деб комментарий беришида маъно борга ўхшайди. Чунки, бу рўйхатда бошқа қўпол хатолар ҳам бор. Улардан биттаси, шубҳасиз, биринчи ўрин Ўзбекистон Президенти Ислом Карим ва унинг “Foohosha” лақаби билан танилиб бораётган қизига берилмаганидаир. Бу истеҳзо эмас, ҳақиқат.

Ахир, ўйлаб кўринг, Ўзбекистондек давлатнинг 30 миллионли аҳолисидан давлатнинг Ялпи Ички Маҳсулоти ҳажми ва Давлат Бюджетининг асосий рақамларни яшириб туриб бошқариш учун Ислом Каримдан, халқдан ўғирлаган пули ҳисобидан 1000 та тўй қилиб, ҳалқни лақиллатиб юрган “Foohosha” исмли қизидан ҳам устароқ фикрловчи бўлиши мумкинми? Шуни ҳам тушунмаган америкаликларнинг кимлигини тўғри ифодалаш учун ўзбек тилини қўйиб туринг, жозибали сўкишлари билан жаҳонда биринчи ўринда турадиган рус тили ҳам ожизку.