26 November 2012
18:04 - Марказий Осиёга келиши кутилаётган Кэтрин Эштон бугун Гуржистонда бўлади
Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар бўйича Олий Комиссари Кэтрин Эштон бугун Тбилисида бир неча соат бўлади ва бу мамлакатнинг Президенти Михаил Саакашвили, Бош вазир Бидзина Иванишвили ҳамда ташқи ишлар вазири Майя Панджикидзе билан алоҳида-алоҳида учрашувлар ўтказади. У кечқурун Марказий Осиёга учиб кетади.

Кэтрин Эштон кеча русларнинг “Новости” агентлиги мухбирига Гуржистонга бориши ҳақида гапирар экан, бу мамлакатда президент билан янги ҳукуматнинг конструктив ҳамкорлик қилиш муҳим эканлигини урғулабди. Маълумки, Ғарб лидерлари янги Бош вазир Бидзина Иванишвилининг Президентга нисбатан қилаётган маъсулиятсиз ташланишларидан норози бўлаётганларини ортиқча яширишмаяпти ҳам. ЕИ бош дипломати ҳам шу масалани кўтариши шубҳасиз.

Эртага Бишкекда “Европа Иттифоқи – Мараказий Осиё” даражасида вазирлар учрашуви бўлиши ҳақида расмий хабарлар тарқатилган. Демак, Кэтрин Эштон бугун кечқурун Тбилисидан Бишкекга учиб келиб, шу йиғилишда қатнашишини кутиш керак.